Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Хамкорлик алоқалари мустаҳкамланди

Хамкорлик алоқалари мустаҳкамланди

05 ноябрь 2019, Вторник
285
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири (PhD) Р.М. Худайқулов ва доцент Б.Д. Салимовалар 2019 йилнинг 28-30 октябрь кунлари Москва автомобиль йўллари давлат техника университети (МАДИ) га ташриф буюришди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад ўзаро хамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек университетдаги “Йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедрасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишишдан иборат.
Ташриф давомида “Йўл қурилиш факультети декани”, “Аэропортлар, мухандислик геологияси ва геотехника” кафедраси мудири профессор И.Чистяков билан кафедралараро кўп томонлама ҳамкорлик масалалари мухокама қилинди, шунингдек университетнинг ўқув методик бирлашмаси раиси техника фанлари доктори, профессор Сильянов Валентин Васильевич билан сухбатлашилди.
Шунингдек, ташриф давомида ўқув жараёнида фойдаланиш учун 20 номдаги дарслик ва ўқув қўлланма, 24 номдаги амалиёт, курс иши (лойиҳаси) ва лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланма ва топшириқлар, дунёда эътироф этилган олимларнинг илмий-ижодий фаолияти ва хаёт йўли акс этган китоблар олиб келинди. Ҳозирда ушбу китобларни дарс машғулотларида фойдаланиш учун фаннинг асосий ва қўшимча адабиётлари рўйхатига киритиш режалаштирилди.
скачать dle 12.0
Полезные ссылки