Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари “КРЕДО-ДИАЛОГ” компаниясининг 30 йиллик юбилейида иштирок этишди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари “КРЕДО-ДИАЛОГ” компаниясининг 30 йиллик юбилейида иштирок этишди

06 noyabr 2019, Chorshanba
268
0

Автомобиль йўлларини қидируви ва лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш соҳасини янада ривожлантириш, ўқув жараёнида замонавий дастурий воситалардан фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида 2019 йилнинг 28-29 октябр кунлари Россия Федерациясининг Москва шахрида “КРЕДО-ДИАЛОГ” компанияси томонидан ташкил этилган “30 Лет информационного моделирования в КРЕДО” номли юбилей коференция ва автомобиль йўлларини лойиҳалашдаги замонавий дастурлар кўргазмасида “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири Р.М. Худайқулов ва кафедра доценти Б.Д. Салимовалар иштирок этишди.Ушбу конференцияда 184 та ташкилотдан 300 дан ортиқ иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида қатнашдилар.

Конференция дастлаб умумий йиғилиш кўринишида ва ундан сўнг қуйидаги 3 та тематик секцияларга бўлинган ҳолда ўз иш фаолиятини олиб борди:

  • Тоғ-кон ишларида информацион моделлаштириш;
  • Лойиҳалаш ва информацион моделлаштириш;
  • Мухандислик қидируви ва информацион моделлаштириш.

Секциялар йиғилиши тугагандан сўнг, дунёга машхур компанияларнинг бугунги кунда лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш, олинган маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган техника ва технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу қўргазмада ПРИН, АртГео, EFT GROUP, Небесная механика, Ориент Системс, Южгеосеть, GEOMAX, TOPODRONE, Гекса, РосдорНИИ, Фокус Гео, ПНГЕО ТРЕЙД, HEXAGON, GEOSCAN, Трейд-ин-Гео ва бошқа компаниялар ўз техникалари билан иштирок этишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки