Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари Белоруссия миллий-техника университетида малака оширишди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчилари Белоруссия миллий-техника университетида малака оширишди

06 ноябрь 2019, Среда
322
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4091-сонли қарорига асосан “Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари бўйича 2019 йилда вазирлик, идора ва ташкилотлар, жумладан олий таълим муассасалари учун 2 та стипендия танлови ўтказилиб, жами 696 нафар номзод ғолиб деб топилган.

Ушбу дастурнинг олий таълим муассасалари йўналишида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири Р. Худайқулов ва “Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” кафедраси ассистенти Д.Усмоновлар 2019 йил 31 октябрь-27 декабрь кунлари Белоруссия миллий-техника университетига малака ошириш учун жўнаб кетди.

Ташрифнинг давомида стипендиантлар Белоруссия миллий-техника университетида бўлиб, у ердаги маъмурий ва ўқув бинолари, университетдаги дарс жараёни, моддий-техника базаси ва ўқув лаборатория хоналари, жумладан, университетнинг “КРЕДО” комплекс дастури ўрнатилган замонавий компьютерлар ва дарс учун керакли ўқув-презентацион материаллари билан танишдилар.

Малака ошириш курси давомида ушбу дастурни мукаммал ўрганиб, келгусида институт ўқув жараёнларига тадбиқ этиш ва бунинг натижасида талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширишга эришилади, албатта.



@TAYLQEI_ONLINE

скачать dle 12.0
Полезные ссылки