Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Коррупциянинг илдизи қанчалик чуқурда?

Коррупциянинг илдизи қанчалик чуқурда?

06 noyabr 2019, Chorshanba
307
0

Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.

Қадимги давлатларни айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг порахўрлиги қаттиқ ташвишга солганлиги бизгача сақланиб қолган манбалардан маълум. Муқаддас китобларда хам порахурликни қоралаб келинган.

Бир зиёли кишининг -инсон дунёга келишида унинг қулоғига азон айтилишидан олдин бу ёруғ оламда ўзига хос ижтимоий муносабатлар мавжудлигини “суюнчи” сўзи орқали етказиб қўйилгандек-деб ёзишида маъно бордек гуё. Қадимда қабилаларда маълум бир мавқега эга бўлиш учун унинг сардорига турли совға-саломлар бериш одатидан коррупциянинг илдизлари бошланган. У вақтларда бу ҳол одатий қабул қилинган. Товба: болалар боғчасидан то олий даргоҳгача, қоровулдан то ҳокимларгача, айбдордан то қозигача бу иллат қурбони бўлиб кетсалар-у, чеки узилмаса-я...

Айтайлик, оиламизнинг яқин аъзоси маъсулиятли амалга келса бундан нафақат биз балки барча қариндошлар хурсанд бўламиз. Гох опамизнинг, укамизнинг ёки кўзимиз қия олмайдиган қудамизнинг илтимоси яхши лавозимга яқиндагина келган жигаримизниўзини ўққа-чўққа уришга, ноқонуний иш қилишга, осон пул топишга ундайди. Истаб-истамай, боши берк кўчага кириб қолишига, коррупция тузоғига илинишига сабаб бўлади.

Қимматли вақтимизни беҳудага кетказмаслик ёки ишимиз битмай қолишлигидан қўрқиб, ўзимиз ҳақ бўлсак ҳам, пора беришга ўрганганмиз ёки мажбурмиз.

Японияда бу масала, бола онгига элементар усулларни сингдиришдан бошланган экан. Яъни, дарс машғулоти вақтида китобдан кўчираётган ўқувчи ёнида ўтирган дўсти ўша пайтнинг ўзида ўқитувчига хабар берган. Ўқитувчи айбдорга жарима бали ва айтиб берган ўқувчига эса рағбатлантириш бали қўйган-қизик кулгили-а. Ҳозирда порахўрлик учун қўлланиладиган Хитойдаги жазо тури бошқа ҳеч бир давлатда бўлмаслиги табиий. У ерда бундай жиноят жиддий саналиб, жиноятчига нисбатан қатл жазоси белгиланади. Порахўрнинг қариндошларига эса у отиб ўлдирилган ўқ учун тўлов-ҳисоб варақаси юборилади. Бу қанчалик тўғри сиз нима дейсиз?

  “Коррупция” сўзи бугун афсуски, энг кўп ишлатиладиган сўзларимиз қаторидан жой эгаллаб улгурган. Афсуски ижтимоий ҳаётда унинг домига дуч келганлар кўпчиликни ташкил этмоқда.


ТАЙЛҚЭИ Матбуот котиби

Улуғбек Мардонов

скачать dle 12.0
Полезные ссылки