Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ СОҲАГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ СОҲАГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

08 ноябрь 2019, Пятница
294
0

А.Рискулов - Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори, техника фанлари доктори, профессор


Коррупция муаммоси ва унга қарши кураш тўғрисида ҳаммамиз эшитганмиз ва эшитиб келмоқдамиз ҳамда бу иллатга қарши кураш ҳақида қайта ва қайта такрорлаяпмиз. Афсуски, коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қанча тарғибот қилмайлик, курашмайлик жамиятимизни бу иллатдан тозалаш кўп куч ва меҳнатни талаб қилмоқда.

Куни кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган йиғилишда кўтарилган масалалар институтимиз раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчиларини яна бир бор ҳушёрликка чақирди ҳамда кўрилганмасалалар таҳлил қилиниб, келгуси фаолиятимиз давомида салбий ҳолатлар қайд этилишини олдини олиш учун кескин қарорлар қабул қилишимиз ва чоралар кўришимизни талаб этмоқда.

Жамиятимизни бу иллатдан тозалаш ишларида ҳаммамиз бирдек курашиб, адолат ва ватанпарварликни устун қўйиб, қонун талабларига риоя қилган ҳолда хуқуқий демократик давлатимизнинг гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссамизни қўшиб, бутун олий таълим тизими жамоасини бир мақсад йўлида бирлашишга чақирамиз!.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки