Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Тил-дил кўзгуси” мавзусида адабий кеча ўтказилди

“Тил-дил кўзгуси” мавзусида адабий кеча ўтказилди

21 oktyabr 2019, Dushanba
274
0

Маънавий оламимиз қиёфасини тилимиз чизиб беради. Кўп китоб ўқиган, адабиётга ошно инсонларнинг тили сўзга бой бўлади. Уларнинг гўзал тили маънавийоламининг ҳам бойлигини кўрсатиб туради. Чунки она тилимизнинг бор таровати, аввало, Навоий бобомизда, қолаверса китобларда, адабиётда намоёндир. Қадимдан қуёшдай нур сочиб келаётган ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилганига ўттиз йил тўлди.


Шу муносабат билан, жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент автомобиллар йўлларини лойиҳалаш, куришва эксплуатацияси институтида ўзбек тилига Давлат тили мақомиберилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан “Тил-дил кўзгуси” мавзусида адабий кеча ўтказилди. Тадбирни “Комиллик сари” газетаси муҳаррири, “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Н.Жўрабоев кириш сўзи билан очиб, она тилимизнинг маънавиятимиз юксалишидаги беқиёс ўрни ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.


Тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан ўзбек тилига бағишланган шеърлар ёддан ўқилди, шунингдек, Алишер Навоийнинг устоз ҳақидаги ҳамда Муҳаммад Юсуф қаламига оид шеър асосида саҳна кўринишлари, Алишер Навоий ва Хусайн Байқаро монологи намойиш этилди.


Институт талаба-ёшларидан ташкил топган “Чинор” театр студиясиаъзолари томонидан китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида А.Чехов қаламига мансуб “Хамелеон” саҳна асари намойиш этилди.


Иқтидорли талабалар томонидансаксафондамусиқа шунингдек, “Юр мухаббат”, “Ёмон қиз”, хоразмча “Анор” қўшиқлари ҳамда бир гуруҳ талаба-ёшлар “Андижон полькаси” рақсини ижро этишди. Тадбир “Тиллар” кафедраси ўқитувчилари томонидан мазмунли ва қизиқарли, юксак савияда ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки