Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

16 октябрь 2019, Среда
368
0

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигини кенг нишонлаш, ўтган давр мобайнида қўлга киритилган ютуқва натижалар, ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини ёшларга тушунтириш, талаба-ёшларнинг бешта муҳим ташаббус доирасида ўз иқтидорини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишларида кўмаклашиш мақсадида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида жорий йилнинг 15 октябрь куни институтнинг Ахборот ресурс марказида талаба-ёшлар ўртасида “Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов, “АЙ ва СИ” факультети декан ўринбосари О.Ашуров, “Тиллар” кафедраси мудири Г.Ахунходжаева, АРМ директори Д.Яхёева, шунингдек, гуруҳ мураббийлари ҳамда фаол талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга, китобхонлик маданиятини шакллантиришга эътиборни кучайтириш борасида ташаббусларининг мазмун-моҳияти, жумладан, ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, бугунги давр талабига жавоб берадиган, маънавий баркамол ёшларни тарбиялашда китоб мутооласининг аҳамияти хусусида сўз юритилди. Шунингдек, институтнинг 1 босқич 1-19 гуруҳ фаол талаба-ёшлари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчанинг эътиборига ҳавола этилди. Тадбир кўтаринки, эркин ва мунозараларга бой бўлиб ўтди, бевосита ўтказилган викторина саволлари ҳамда ифодали ўқиш борасида томошабин талабалар ҳам ўз истеъдодларини намоён этишлари учун имкониятлар берилди

скачать dle 12.0
Полезные ссылки