Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

Ўқиш даврида ҳарбий хизматни ўташ мумкинми?

14 октябрь 2019, Понедельник
181
0

Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни (http://lex.uz/docs/78717) (12.12.2002)нинг 21-моддаси, тўртинчи хатбошида “Умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган чақирилувчилар, шунингдек олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади” деб қайд этилган.


Мазкур модданинг кейинги хатбошисига кўра (http://lex.uz/docs/4498268), олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилади. Шунингдек,(http://lex.uz/docs/3244181)ҳарбий хизматни ўташистагида бўлган талабага Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.


Манба: \\edu.uz.Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ахбороти 

скачать dle 12.0
Полезные ссылки