Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди

30 сентябрь 2019, Понедельник
106
0

  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 2019 йил 15 январда тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 2-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчи, ходимлари ҳамда талаба-ёшлар ўртасида жорий йилнинг 27 сентябрь куни “Ўзбекистон - миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти” мавзусида мърифий учрашув ташкил этилди.

  Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорликда ташкил этилиб, унда институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон халқаро ислом академияси доктаранти Қуръоншунос ва ҳадисшунос олим Фаррух Хушбоевбугун юртимиздатурли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

  Тадбир аввалида иштирокчиларга “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остида “Давлат ва дин”ҳужжатли филми намойиш этилиб, ўзаро фикрлар алмашинилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки