Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР”

“ЭЛНИ АЪЗИЗ ҚИЛАР ЭЛДА АЗИЗЛАР”

30 сентябрь 2019, Понедельник
161
0

    Дунёда касблар жуда кўп, ҳар бирининг ҳаётда ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. Лекин улар орасида шундай бир улуғ касб борки, бошқа барча касблар унинг негизида шаклланади ва тараққий этади.

   Устоз ва мураббий! Биз барчамиз ёшимиз, касбу коримиздан қатъий назар, бу сўзларни эшитганимиздакўнглимиздан фақат илиқ фикрлар-у ёрқин хотиралар ўтади.

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг (1996 йил 9 январдаги) Фармони билан мамлакатимизда 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни институт Маданият саройида “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”га бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда институтда фаолият юритаётган фидойи профессор-ўқитувчилар, устоз-фахрийлар ҳамда нуфузли жамоат ташкилотларидан таклиф этилган меҳмонлар иштирок этишди.


  Тантанали тадбирда институт ректори, техника фанлари доктори, профессор А.Рискулов институт жамоасини байрам билан табриклаб, фидойи профессор-ўқитувчилар, устоз-фахрийлар меҳнатини эътироф этиб, 90 нафар профессор-ўқитувчиларга 3 кунлик Хоразм вилоятига саёҳат чипталари билан тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Хоразм вилояти мусиқали драма театри жамоаси томонидан маҳорат билан тақдим қилинган “Хангомалар” кулги шоуси тантанали тадбир мазмунини янада бойитди.


   Байрам дастури тавсилотлари “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт 24” информацион дастурлари орқали ёритилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки