Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Марказий Осиёда халқаро инжиниринг ва машинасозлик” (IEMCA) халқаро кўргазмасида институтнинг профессор-ўқитувчи ва ёш олимлари иштирок этишди

“Марказий Осиёда халқаро инжиниринг ва машинасозлик” (IEMCA) халқаро кўргазмасида институтнинг профессор-ўқитувчи ва ёш олимлари иштирок этишди

17 sentabr 2019, Seshanba
337
0

     Институтда таълим сифатини ошириш ва автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида илғор хорижий услубларини жорий этиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчи ва иқтидорли талаба-ёшлари 2019 йилнинг 11-13 сентябр кунлари Туркия, Россия ва Хитой давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Марказий Осиёда халқаро инжиниринг ва машиносозлик(IEMCA) халқаро кўргазмасида иштирок этишди.


     Кўргазмада ривожланган давлатларнинг “Construction Mashinery Asia”, “Prof Build”, “Auto Transport & Logistic Asia”, “Мiningmetals” ва “Solar Windtech Asia” каби корхоналар ўз техникалар билан қатнашишди. Талабаларда йўл қурилиш машиналари қизиқишлар уйғотди.


   Мазкур конференцияда профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар фаолият йўналишлари ҳамда қурилиш соҳасидаги замонавий инновацион материаллар ва технологиялар, йўл қурилишида ишлатиладиган машиналари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки