Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедра талабаларининг Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

29 iyul 2019, Dushanba
703
0

   Инсон ҳаётида хиёнат қилиб бўлмайдиган мутлақ дахлсиз тушунчалар бор: Ватан, она, ғурур, дўстлик, муҳаббат… Ҳарбий қасамёд эр йигит ҳаётида бир бора содир бўладиган ва умрбод барқарор қоладиган ниҳоятда муҳим ҳодиса экани билан характерланиб, мазкур саноқда фахр билан тилга олинади.

  Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳарбий кафедраси талабаларининг ўқув йиғини режасига асосан жорий йилнинг 7 июль куни Ҳарбий Қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Унда институт профессор-ўқитувчилари, тегишли вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

   Маросимда сўзга чиққан институт ректори А.Рискулов ўз сўзида Ҳарбий қасамёд Ватани тинчлиги йўлида жонини беришга тайёр ҳар бир ўғлоннинг умр дастурул­амал бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кириш ҳам ифтихор, ҳам юксак масъулиятли эканлиги билан бирга, мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз тинчлиги учун муносиб хизмат қилишда Ҳарбий қасамёд кўзгу бўлишига ишонч билдириб, миллий армиямиз сафига кирган ўғлонлар зиммасидаги масъулият, нақадар, улуғвор эканини эътироф этиб, самимий муборакбод этди. Уларга Ватан ҳимоясидек шарафли иш йўлида собитқадамлик тилади.


    Маросимда ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қўл жанги, саф тайёргарлиги ва жанговар тайёргарликка доир кўргазмали чиқишлар, саҳналаштирилган жанговар машқлар намойиши йиғилганлар кўз ўнгида армиямиз куч-қудратининг юксак даражада эканини кўрсатиб берди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки