Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Соғлом турмуш тарзи – соғлом келажак гарови”, “Қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг ҳамда эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Соғлом турмуш тарзи – соғлом келажак гарови”, “Қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг ҳамда эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди

29 fevral 2020, Shanba
588
0

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар БТ томонидан институтнинг аёл профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-қизлари ўртасида “Соғлом турмуш тарзи – соғлом келажак гарови”, “Қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг ҳамда эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар Сергели тиббиёт коллежи Акушерлик ва гинекология фани ўқитувчиси –Умарова Барно Кучкаровна, Асаб ва руҳий касалликлар фани ўқитувчиси Хикматуллаева Шахноза Шукуруллаевналар ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди.

“Соғлом турмуш тарзи – соғлом келажак гарови” мавзусидамаърузачиШ.Хикматуллаева соғлом турмуш тарзини шакллантириш тамойиллари – шахсий гигиена, жисмоний тарбия ва спорт билан доимий равишда шуғулланиш лозимлиги, руҳий саломатлик, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш тамойилларига роия қилишнинг ўрни ҳақида тўҳталиб ўтди.

Маърузачи Б.Умарова “Қон-қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг ҳамда эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзуси юзасидан репродуктив саломатликни ўрни ва эрта оила қурган қизларда камқонлик, камқувватлик кузатилиши натижасида юзага келадиган салбий ҳолатлар ҳақида сўз юритди.

Тадбир эркин, самимий мулоқот тарзида мазмунли ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки