Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА! “Мохир пазанда” танлови ташкил этилди

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС ИЖРОСИ - АМАЛДА! “Мохир пазанда” танлови ташкил этилди

22 февраль 2020, Суббота
859
0

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган бешта ташаббус асосида хотин-қизлар ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аёллар бандлигини ошириш бўйича мамлакатимизда кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мазкур тадбирлар доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида институтнинг “АЙ ва СИ” факультети “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан 2020 йил 12-28 февраль кунлари давомида 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режага асосан жорий йилнинг 22 февраль куни талаба-қизлар ўртасида навбатдаги танлов ташкил этилди.

Тадбир “BRAVISSIMO” қандолатчилик цехи билан ҳамкорликда институтнинг“Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси доценти Б.Салимова, кафедра ассистенти П.Муслимова, стажёр-ўқитувчи М.Казакбаевалар томонидан ташкил этилиб, факультетлар кесимида талаба-қизлар ўзаро беллашдилар.

Танлов давомида ҳар бир иштирокчи қизнинг ҳаракатлари ва иш жараёни “BRAVISSIMO” қандолатчилик цехининг моҳир қандолатчилари томонидан кузатиб борилди.

Танловнинг “Моҳир пазанда” шарти бўйича институтнинг Қўшма факультетида таҳсил олаётган талаба-қизлар фаол иштирок этишди, жумладан белгиланган вақт давомида берилган масаллиқлардан фойдаланиб 5 хил турдаги қандолат ширинликларини тайёрлашга эришдилар.

Шунингдек, ширинликларни тайёрлаш давомида талаба-қизларимиз томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар тушунтирилиб, уй шароитида энг осон ҳамда тез тайёрланадиган ширинликларни пишириш бўйича мастер класс ўтказилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки