Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

“Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

13 февраль 2020, Четверг
259
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 7 ноябрдаги 25445-хҳ-сонли топшириқ хати билан юборилган “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харита”ларида белгиланган вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 1043-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Прокурор ва ёшлар” маърифий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Миробод тумани прокурори ёрдамчиси Султанова Наргиза Арипхоновна, Миробод тумани прокурор ўринбосари Абдуллаев Умид Хакимжонович, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Миробод тумани Кенгаши раиси Саидхонов Саидрасул Мансурович, М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкент филиали директор ўринбосари Маманазаров Абдуҳаким Бозорович ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёш авлод вакиллари соҳа мутахассисларига ўз режалари, мақсад ва интилишларини баён этишди. Ўз навбатида туман прокурори ёрдамчиси бугунги кунда ёшларнинг янада фаол, келгусида мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшишлари учун ҳаётий тажрибадан келиб чиқиб, ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

Учрашув давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган 50дан ортиқ саволлар билан соҳа мутахассисларига мурожаат қилиб, жавоблар олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки