Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

15 февраль 2020, Суббота
213
0

Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг Қўшма факультети талабалари ота-оналарининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, Ўқув ишлари бўлим бошлиғи М.Тургунов, Қўшма факультет декани Л.Вильданова, Қўшма факультет талабаларининг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар институтда олиб борилаётган таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашувини таъминлаш, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига эътибор қаратилиши нафақат педагогларнинг балки ота-оналарининг ҳам масъулият билан ёндашиши зарурлиги, бу боради институтда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, талаба-ёшларнинг 1 сместр давомида фанларни ўзлаштириш ҳолати таҳлили , шу билан бирга институтда “Одоб-ахлоқ” қоидалари асосида талабалар билан педагогларнинг ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки