Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚУРИЛИШИДА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

11 fevral 2020, Seshanba
365
0

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси ва BOMAG FAYAT GROUP компанияси ўртасида имзоланган меморандум доирасида 2020 йилнинг 5-6 февраль кунлари “WYNDHAM Tashkent” мехмонхонасида “FAYAT GROUP” компанияси таркибига кирувчи илғор хорижий корхоналар BOMAG, SECMAIR, MARINI компанияларининг мутахассислари томонидан икки кун давомида соҳа корхоналари етакчи ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари учун ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда соҳа мутахассислари билан бирга Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири доц. Р.Худайқулов, доц. Б Салимова, асс Х.Абдуллаев ва “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси мудири доц. А.Ўроқов, проф. И.Содиков ва асс. Р.Соаталиев, шунингдек институтнинг “Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”ҳамда “Шаҳар йўллари ва кўчалари” кафедралари магистрантлари иштирок этишди.

Ушбу семинарда Европа давлатлари йўл қурилишида ишлатиладиган стандартлар; тупроқ қатламларини цемент билан стабилизациялаш; тупроқ қатламини замонавий ва самарали йўллар билан мустаҳкамлаш ва сифатини назорат қилиш; асфальт маҳсулотларини ишлаб чиқариш даврийлиги, иқтисодий таҳлили, қилинаётган ҳаражатлар ва улардан кўриладиган самара; иссиқ, илиқ ва совуқ қоришмалардан фойдаланиш тамойили;асфальт қоришмаларида иккиламчи маҳсулотларни қўллаш; лазер нурлари орқали сифатли асфальт ётқизиш жараёнининг таҳлили; совуқ ресайклинг орқали автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш технологиялари; SECMAIR компаниясига тааллуқли технологияларни ишлатиш тартиби каби бугунги куннинг долзарб мавзуларида маърузалар тингланди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки