Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Қўшма факультетида Ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Қўшма факультетида Ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди

10 февраль 2020, Понедельник
236
0

Инсон аввало оила бағрида шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг Қўшма факультети талабаларининг ота-оналари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, Ўқув ишлари бўлим бошлиғи М.Тургунов, Қўшма факультет декани Л.Вильданова, институт Ота-оналар кенгаши раиси ўринбосари Р.Умарова, Қўшма факультет талабаларининг ота-оналари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар институтда олиб борилаётган таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашувини таъминлаш, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига эътибор қаратилиши нафақат педагогларнинг балки ота-оналарининг ҳам масъулият билан ёндашиши зарурлиги, бу боради институтда олиб борилаётган ишлар, шунингдек, талаба-ёшларнинг 1 сместр давомида фанларни ўзлаштириш ҳолати таҳлили , шу билан бирга институтда “Одоб-ахлоқ” қоидалари асосида талабалар билан педагогларнинг ўзаро муносабатларидаги одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки