Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

Ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгариши мумкин

04 январь 2020, Суббота
175
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига (http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasining-2020-yil-uchun-zbekiston-respubli-31-12-2019) мувофиқ, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 7 фоизга оширилди.

Олий таълим муассасаларида ўқитиш харажатларининг асосий қисмини, яъни 91 фоизини иш хақи ва стипендия тўловлари ташкил этиши инобатга олиниб, 2019/2020 ўқув йилидан тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати республикадаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланди ва унга нисбатан карра баробарида белгиланди.

(https://t.me/eduuz/1238) Амалдаги тартибга кўра, (https://lex.uz/docs/2137212) контракт асосида ўқитишнинг тўлов миқдори (оширилган тўлов-контракт миқдори бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда жорий ўқув йилининг иккинчи ярми учун ўзгариши мумкин.

Шу муносабат билан, 2019/2020 ўқув йилининг иккинчи ярим йили учун олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматларига ўзгартириш киритилганда, қўшимча маълумот берилади.

ОЎМТВ Ахборот хизмати


Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки