Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, топшириқлар сони ҳамда уларни баҳолаш мезонлари тасдиқланди

25 декабрь 2019, Среда
324
0

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 20 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

  • Унгакўра, 2020/2021 ўқувйилиқабулидантестсиновитопшириладиганфанлармажмуасииккибўлимгаажратилади:
  • Биринчибўлимгабарчатесттопширувчиларучунмажбурийучтафанонатили (ўзбек, русёкиқорақалпоқтили), математикаваЎзбекистонтарихифанларикиритилади.

Мазкур учала фандан 15 тадан жами 45 та тест топшириғи берилади. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади, максимал балл – 94,5 балл.

  • Иккинчибўлимгаабитуриенттанлаганбакалавриаттаълимйўналишларигамосиккитафанкиритилади.

Ҳар бир фандан 30 тадан жами 60 та тест саволи берилади. Ҳар бир тўғри жавоб 3,1 балл билан баҳонлади. Максимал балл – 186 балл.

Кейинги ўқув йили қабулида абитуриентга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади.Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280,5 балл.


МАНБА: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналиг https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки