Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “XXI асрда илм-фан тараққиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги Республика илмий конференциясида институт иқтидорли профессор-ўқитувчилари иштирок этишди

“XXI асрда илм-фан тараққиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги Республика илмий конференциясида институт иқтидорли профессор-ўқитувчилари иштирок этишди

20 декабрь 2019, Пятница
181
0

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “XXI асрда илм-фан тараққиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги Республика илмий конференциясида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедрасикатта ўқитувчиси И.Рахимбердиев ва кафедра ассистенти Б.Ғиёсидинов ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан Ўзбекистонда логистик жараёнларни оптимал равишда ташкиллаштирилиши Осиё ва жаҳон бозорларига чиқадиган янги автомобиль ва темирйўлларини очиши ҳамда халқаро иқтисодий алоқаларни амалга оширишда муқобил транспорт турини танлашдаги аҳамиятлилигига, Ўзбекистоннинг халқароюк ташиш бўйича халқаро конвенцияларвабитимларга қўшилиши мамлакатимизнинг барча ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи субъектларининг ривожланишига яна бир имкон яратиб, маҳсулот таннархининг пасайишига, бозорда рақобат муҳитининг шаклланишига ҳамда ялпи талаб ва ялпи таклиф миқдорларининг сезиларли даражада ўсишига туртки бўлишига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Шунингдек, конференция якунида ташкилотчилар томонидан итирокчиларга сертификатлар тақдим этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки