Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида талаба-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди

“Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида талаба-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди

18 dekabr 2019, Chorshanba
302
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси, жумладан, бешинчи ташаббус- “Талаба-ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликдаги малака ва кўникмаларини ошириш” мақсадида жорий йилнинг 18 декабрь куни “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси мудири доцент С.Юлдашева, кафедра катта ўқитувчилари Р.Умарова, К.Мухитдинова, кафедра ассистенти Г.Юсупходжаевалар томонидан “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида талаба-қизлар ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда институтда ўтказилган “Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси” номинацияси ғолиби, 151-17 гуруҳ талабаси Хайриддинова Латофат Хусниддин қизи ўзининг тадбиркорлик фаолияти сирлари билан иштирок этди.

Суҳбат якунида Л.Хайрддинова қўлга киритган муваффақияти билан устозлар томонидан эътироф этилди ҳамда жорий йилнинг 19 декабрь куни Алишер Навоий номли киносаройда бўлиб ўтадиган “Қўқон шамоли” номли тарихий бадиий фильм томошасида иштирок этиш учун таклифнома тақдим этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки