Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС – ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС – ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИ ИСТИҚБОЛИ ЙЎЛИДА

03 декабрь 2019, Вторник
144
0

Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, бунда, ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бериш борасида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, шунингдек академик гуруҳларда ўтказилаётган “Ахборот соати” ва “Мураббий соати” дарсларини юқори савияда ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 3 декабрь куни институт профессор-ўқитувчилари, жумладан, “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари доцент А.Туляганов, катта ўқитувчилар Р.Ҳакимова, Д.Усмонова, стажёр-ўқитувчи М.Казакбаева томонидан “Санъат ва китобхонликни ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусида маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова ҳамда актёр Сўфиев Шукуржон Рустамович ҳамда институт профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов кириш сўзи билан очиб,сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватанимиз ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашда китобхонлик ва китоб тарғиботини кучайтириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида фикр юритди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова ҳамда актёр Сўфиев Шукуржон Рустамовичлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий шунингдек, таълим соҳасида яратилган кенг имкониятлар, бу борада Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг мазмун-моҳияти, хусусан, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишини ошириш, ўз қобилиятларини намоён қилишларига кўмаклашиш, шунингдек бу борада муваффақиятга эришиш сирлари тўғрисида маълумотлар билдирдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова ҳамда актёр Шукуржон Рустамович томонидан моҳирона ижро этилган саҳна асари намуналари профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга кўтаринки кайфият улашди, бундан илҳомланган ижодкор талабалар ўзларининг ижодий намуналари билан тадбирга янада бой мазмун бахш этишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки