Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳунармандчилик йўналишида кадрлар тайёрлаш такомиллаштирилади

Касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳунармандчилик йўналишида кадрлар тайёрлаш такомиллаштирилади

30 noyabr 2019, Shanba
214
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
(
https://t.me/uza_uz/26722) Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар ҳунармандчилик йўналишида касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашнинг намунавий ўқув режа ва дастурлари тасдиқланади.
2020 йил давомида ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури учун 589,3 млрд сўм миқдорида (шундан, 470 млрд сўм (50 млн АҚШ доллари) Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан) кредитлар ажратилади.
АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ ушбу манбалар ҳисобидан “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.
Қарор асосида 2020 йил якунига қадар ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг белгиланган туман ва шаҳарларида миллий ҳунармандчиликнинг барча йўналишларини ўзида мужассам этадиган замонавий “ҳунармандлар бозори” ташкил этилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали edu.uz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки