Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “КРЕДИТЛАР ВА КРЕДИТ ТИЗИМЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

“КРЕДИТЛАР ВА КРЕДИТ ТИЗИМЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

27 ноябрь 2019, Среда
187
0

Талаба-ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликдаги малака ва кўникмаларини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишига, интеллектуал ва маънавий ривожланишига, билимини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, шу жумладан институтда таҳсил олаётганқизларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда боқимандалик кайфиятига берилишларининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 26 ноябрь куни институтнинг “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш”кафедраси профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирокида “Кредитлар ва кредит тизимлари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарни мазмунли ташкил этишда “Ўзсаноатқурилиш” банкининг Кредит бўлими бошлиғи 1-ўринбосари Халилов Шерзод Абдуманнонович иштирок этиб, кредит билан таъминлаш, кредит ва молия тушунчаси, кредит турлари, шунингдек, кредит ва тадбиркорлик мавзуларида маълумотлар билдирди.

Семинар давомида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан маърузачига саволлар билан мурожаат қилиб жавоблар олишди.


“Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва

уни ташкил этиш” кафедраси

катта ўқитувчиси К.А.Мухитдинова

скачать dle 12.0
Полезные ссылки