Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талаба-ёшлар ўртасида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди

Талаба-ёшлар ўртасида “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди

25 noyabr 2019, Dushanba
336
0

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 30-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги №87-03-4409-сонли хатига мувофиқ Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясиинститутига қарашли 8-сонли талабалар турар жойида 2019 йилнинг 22 ноябрь куни “Ёшларнинг маънавий-ахлоқий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик, ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда “Йўл қурилиш машиналари ва жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси” кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалар турар жойи ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Шунингдек, Тадбир давомида Учтепа туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси подполковник Х.Хўжаев, Учтепа туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ЖҚБ катта тезкор вакили подполковник Б.Анваров, ҳамда Учтепа туман ИИО ФМБ ҳузуридаги ЖҚБ УМИБ катта тезкор вакили подполковник А.Яхяевларўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирда маърузачилар томонидан сўнги йилларда ҳорижий давлатларда синтетик гиёҳвандлик воситаларини чекиш йўли билан ўз организмини захарлаш кенг миқёсда, айниқса ўсмирлар ва ёшлар орасида, авж олмоқда ҳамда афсуслар билан айтишимиз мумкинки бугунги кунда Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг энг кенг тарқалган янги тури — таблетка гиёҳвандлиги юзага келганлиги, Тошкент шаҳрида кенг тарқалиб бораётган таблетка гиёҳвандлиги истемолчилари орасида ёшлар ва ўсмирлар кўпайиб бораётганлиги, оҳирги пайтда олинаётган маълумотларга кўра, таблетка гиёҳвандлигига ружу қўйганлар орасида, тунги таксистлар, мактаб ўқувчилари, талабалар, асосан ўсмирлар 13 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар, шунингдек ўрта ёшлилар учраётганли тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Шундай экан гиёҳвандликка қарши фақат ўқитувчи, ёки нарколог, милиция ходими ёки божхона назоратчиси эмас, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб курашишимиз, юрт тақдири учун даҳлдорлик туйғуларини дилдан ҳис қилиш, ортингизда бутун миллат тақдири хусусида сўз бораётганинини унутмасдан, балки жамиятимизнинг баҳамжиҳат бўлиб мазкур иллатни юртимизда илдиз отишига қарши курашиш орқали натижага эришишимиз мумкинлигини унутмасликни таъкидлаб ўтишди. Учрашув давомида мавзу мазмунини ёритиб беришда махсус видеофилмнамойиш этилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки