Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

МАЛАКАЛИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БУГУНГИ КУН ТАЛАБИ

21 noyabr 2019, Payshanba
272
0

Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедрасида жорий йилнинг 19 ноябрь куни Белоруссия миллий техника университетининг “Геодезия ва аэрокосмик геотехнологиялари” кафедраси мудири, “КРЕДО-ДИАЛОГ” компанияси ўқув муассасалари билан ишлаш бўйича кординатори Рак Ирина Евгеневна маҳорат дарсини ўтди.

Соҳага кадрларни тайёрлашда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этишда “КРЕДО-ДИАЛОГ” компанияси билан “АЙҚ ва Л” кафедрасининг ҳамкорлик алоқалари илғор хорижий тажрибалар асосида шакллантирилмоқда. Кординатор Рак Ирина Евгеневна ўз маърузасида Белоруссия миллий техника университетидаги ўқув жараёнларида Мухандислик геодезияси ва автомобиль йўлларини лойиҳалашда қўлланилаётган “КРЕДО ва МАЙНФРЭЙН” дастурий программалар тақдимотини намойиш этди. Бу институтимиз профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун янгиликлардан боҳабар бўлиш, билимларини янада бойитиш учун имкониятлар яратди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки