Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

16 ноябрь 2019, Суббота
221
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги “Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Италиянинг “MACСAFERRIIndustrial Group” халқаро компаниясининг Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) даги вакили ООО “Габионы Макаферри СНГ” компанияси раҳбарининг ўринбосари, техника фанлари номзоди Багин Андрей Владимирович ва ООО “Габионы MACСAFERRI СНГ-Центральная Азия+” компанияси иш бошқарувчиси, инженер Погребной Николай Николаевич ва техник координатор Леонардо Мартинолар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш”, “Кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичлар” ва “Шаҳар йўллари ва кўчалари” кафедраси профессор – ўқитувчилари, магистрантлар ва III – босқич иқтидорли гуруҳ талабалари иштирок этдилар.

Бугунги кунда “MACСAFERRI Industrial Group”халқаро компанияси автомобиль йўлларини тоғли ҳудудларда тоғ ён бағирларини мустаҳкамлаш ва кўчкиларни олдини олиш, қиш даврида қор кўчкиларини тўсиб қолувчи махсус сеткаларни ва асфальтобетон қопламаларини мустаҳкамлиги ва хизмат муддатини ошириш мақсадида махсус металл сеткалар қўллаш бўйича юқори сифатли инновацион технологияларни тадбиқ этиб келмоқда.

Компания иштирокчилари “Makvoll” тизими бўйича кўприк, тоннелл конструкциялар, йўл тўшамалари ва грунтларни мустахкамлашда қўлланиладиган мухандислик ечимлари бўйича тақдимот ўтказди. Бугунги тезкор ривожланаётган қурилиш индустрияси қурилиш материаллари ва технологияларига янги талаб қўймоқда. “Makvoll” тизими автомобиль ва темир йўллар қурилиши ва реконструкциясида кўприк ва йўлўтказгичларга келиш жойларида қўлланилиши бўйича дунё миқёсида эришилган ютуқлар ва келажакда кўзда тутилган режалар бўйича маълумотлар берилди.

Учрашувда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Семинар якунида “MACСAFERRI Industrial Group”халқаро компанияси билан “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш”кафедрасининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида ўзаро бажариладиган ишлар режалаштирилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки