Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Мен сайловга тайёрман!” Республика танлови бўлиб ўтди

“Мен сайловга тайёрман!” Республика танлови бўлиб ўтди

26 oktyabr 2019, Shanba
341
0

Жорий йилнинг 25 октябрь куни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мен сайловга тайёрман!” Республика танловининг маҳаллий Миробод тумани босқичи Тошкент темир йўл муҳандислари институтида бўлиб ўтди.

“Мен сайловга тайёрман!” Республика танловининг маҳаллий Миробод тумани босқичида 4 та олий таълим муассасаси, жумладан, Тошкент фармацевтика институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент темир йўл мухандислари институти ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг фаол, иқтидорли талабалари иштирок этишди.

Танловда институтнинг фаол талаба-ёшларидан ташкил топган “Бунёдкор ёшлар” жамоаси, яъни “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси, “Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш” таълим йўналишида таҳсил олаётган 261-18 гуруҳ талабалари Ш.Собиржонова, Б.Муродов, М.Исмоилов, А.Абдухакимов, Ш.Сувонқулов, Ш.Яхшиев ва Ш.Эргашевлар муносиб иштирок этишди.

Якуний натижаларга кўра институтнинг “Бунёдкор ёшлар” жамоасифахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг кейинги шаҳар босқичидаиштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки