Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

24 октябрь 2019, Четверг
159
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги  ПҚ-4479-сон қарорида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 10 октябрдаги 25/10/1986-сонли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари “Тилини асраган-элини асрайди”, “Тил-миллат ғурури” мавзуларида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ҳарбий кафедраси офицерлари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда Ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник И.Саидов, катта ўқитувчилар Т.Мансуров, М.Ильясов, С.Жумановлар сўзга чиқиб, тил –миллат кўзгуси сифатида, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихини намоён қилувчи асосий муомала воситаси эканлиги тўғрисида фикрлар билдиришди, она тилимизни асраш, ривожлантириш учун буюк бобокалонимиз, хусусан, сўз мулкининг султони Алишер Навоий мероси ҳақида маълумотлар билдирдилар.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки