Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИ САЙЛОВ”

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИ САЙЛОВ”

24 oktyabr 2019, Payshanba
291
0

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида профессор-ўқитувчи ва талаба-ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон –янги сайлов” шиори остида “Сайлов қонунчилиги-ёшларнинг бу борадаги билимларини оширишда O’zLiDePнинг роли ва ўрни” мавзусида сиёсий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан-таълим, маънавият-маърифат ва спорт ишлари қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Бафаев, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ю.Юсуповлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Маърузачилар Ўзбекистон қонунчилигида биринчи маротаба қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва хозирги кунда сайлов тизимига киритилган ўзгартиришлар ҳамда киритилган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Тадбир давомида талабалар сайлов жараёни билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан жавоблар олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки