Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ЁШЛАР – ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧ!

ЁШЛАР – ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧ!

10 oktyabr 2019, Payshanba
272
0

    “Барчамизга яхши маълумки, ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланади ва жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлади”.

Ш. МИРЗИЁЕВ


    Бугунги кунда дунё шиддат билан ўзгараётган, минтақалар ва давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва мафкуравий курашлар тобора кескинлашаётган бир ша­роитда мамлакатимиз ёшларини, шу жумладан ёш авлод вакилларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари биз учун янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ҳарбий кафедра офицер-ўқитувчилари ҳарбий кафедра талабалари Тошкент шаҳар       Миробод тумани ХТБга қарашли 218-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан учрашдилар.


Учрашув маънавий баркамол, жисмоний ва руҳий жиҳатдан соғлом, ватанпарвар инсонни тарбиялаш ва вояга етказиш ҳамда билимдон, кенг дунёқарашга эга бўлган, теран фикрловчи, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват, ўз халқи ва она Ватанига садоқат билан хизмат қилишга тайёр, қатъий эътиқодли, ёт ғояларга нисбатан қарши тура оладиган, мафкуравий иммунитети мустаҳкам ёшларни тарбиялаш мақсадида ташкил этилди.

    Учрашув давомида катта ўқитувчилар майор Жуманов Садулла Лапасович ҳамда подполковник Ильясов Мақсуд Мелисовичлар сўзга чиқиб, ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажариш, давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялаш, она юрт тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш, уларни ўз танлаган касбига садоқатли ва ҳар томонлама етук кадрлар бўлиб етишиш учун бугун мактаб кошонасида олинган билимлар асосий пойдевор бўлиб, инсоннинг келажагини ёритиши ҳақида тарғибот қилишди ҳамда “Ватан муқаддас, уни ҳимояси шарафли бурч” мавзусида видеофильм намойиш этилди.



скачать dle 12.0
Полезные ссылки