Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди

Мини-футбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ташкил этилди

08 октябрь 2019, Вторник
245
0

    Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг спорт билан муназам шуғулланишлари учун шарт-шароит яратиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш, институтда жамоавий спорт турларини янада оммалаштириш масалаларига алоҳида урғу бериш мақсадида 1 октябрь – “Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан жорий йилнинг 3-6 октябрь кунлари мини-футбол бўйича институт талаба-ёшлари ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобақалари ташкил этилди.

     Мазкур мусобақаларда иштирок этиш истагини билдирган 2 та факультет номидан ғолибликка эришган 4 та жамоагуруҳларга бўлиниб саралаш учрашувларини ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра ўйин давомида пешқадам бўлган Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар факультети жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

      Спорт мусобақаси якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

III-ЎРИН - РЕКТОРАТ жамоаси;

II-ЎРИН – ЙҚМваАТЭ-1 жамоаси;

I-ЎРИН – АЙваСИ-1 жамоаси бош соврин-институт “Ректор кубоги”ни қўлга киритди.

     Шунингдек жамоаларнинг энг фаол иштирокчиларига “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши хужумчи” ва “Энг яхши ҳимоячи” номинациялари бўйича фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки