Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ХОРАЗМГА САЁҲАТ!”

“ХОРАЗМГА САЁҲАТ!”

03 октябрь 2019, Четверг
254
0

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги "Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 3-сон мажлис баёнида (01-14/1-3601, 26.09.2019) белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 28-30 сентябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг 90 нафар профессор-ўқитувчи, ходимларига Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига саёхат ташкиллаштирилди.


    Институт сайёҳатчи жамоаси Буюк ипак йўлининг марказий шаҳарларидан бири бўлмиш Урганч ва Хивани томоша қилиш учун Хоразмга ташриф буюришиб, бу кўхна шаҳарларнинг шарқона рухини хис қилиш учун уларнинг “Ичан кала” эски шаҳар мажмуаси, Арк, Калтаминор, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Дишанқалъа ёдгорликлари, Жалолиддин Мангуберди монументи, “Авесто” ёдгорликлари, кўп сонли масжид, мадраса, миноралар ҳамда бозорлари, миллий хунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактаблари-ю, чалкаш тор кўчалари, тарихий ёдгорликлардан ташқари бошқа қизиқарли томошабоп жойлари билан яқиндан танишдилар.

    3 кунлик саёҳат давомида Урганч ва Хива шаҳарлари тарихига оид бир олам таассуротлар олинди. Бу таассуротлар етук, малакали кадрларни тайёрлашдек машаққатли вазифани адо этишда таянч бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки