Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини лойиҳалашда инновацион ғоялар” мавзусида иқтидорли талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

“Автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини лойиҳалашда инновацион ғоялар” мавзусида иқтидорли талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди

28 fevral 2020, Juma
384
0

Талаба-ёшлар, магистрантлар ва ёш тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот фаолиятига бўлган қизиқишларини, жумладан, илмий фаоллиги ва лойиҳавий ташаббускорлигини ошириш, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “ГАБИОНЫ МАККАФЕРРИ СНГ” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда “Автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини лойиҳалашда инновацион ғоялар” мавзусида иқтидорли талаба-ёшларнинг илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Анжуманда “ГАБИОНЫ МАККАФЕРРИ СНГ” МЧЖ компаниясининг техник директор ўринбосари т.ф.н. Андрей Владимирович Багин, компаниянинг Марказий Осиё бўйича директори Шокир Мамашукурович Солиев, компания бош муҳандиси Николай Погребной, “Йўл лойиҳа экспертиза” Унитар корхонаси директори Баходир Кўчқорович Қосимхўжаев, Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси бўлим бошлиғи Дониёр Мусаев ва “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ етакчи мутахассиси Бекзод Махкамов, “Йўл инжинеринглойиҳа” МЧЖ ходимлари Дониёр Алимов ва Шерзод Мирзаев ҳамдасоҳанинг етук мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талаба-ёшлар, жумладан, Қўшма факультет декани Л.Вильданова раҳбарлигида факультет иқтидорли талабалари иштирок этишди.

Анжуманда қуйидаги шўъбалар фаолият олиб борди:

1-шўъба. Автомобиль йўллари ва транспорт иншоотларини лойиҳалашда инновацион ғоялар.

2-шўъба. Транспорт қурилишидаги инновацион ғоялар, материаллар, замонавий технологиялар ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги.

Илмий-амалий анжуманда сўзга чиққанлар юртимизда ёшлар иқтидори ва истеъдодини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар билдиришди ҳамда анжуманда ўзининг ижодий ишлари, инновацион ғоялари билан иштирок этаётган талаба-ёшларни ўз устида ишлашдан, ижодий изланишдан чарчамасдан йўл соҳасининг мавжуд муаммоларини аниқ илмий ечимига қаратилган долзарб тематик мавзулар бўйича янги ишланмаларни яратиш ва қўллаш, илғор инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурияти хусусида сўз юритишди.

Анжуманда иқтидорли талаба-ёшлар ўзларининг 50 дан ортиқ мақолалари, 10 та лойиҳа ва 21 та кўргазма(макет) ишланмалари билан фаол иштирок этдилар.

Тақдим этилган ижодий ишлар мазмунан ўрганиб чиқилди ва энг сара мақолалар ҳамда ишланмалар анжуман якунида ташкилотчилар томонидан қуйидагича баҳоланди:

I даражали диплом: 504-18 гуруҳ магистранти Муҳаммаджонов Муроджон,

2Б-19 гуруҳ талабалари Иноятов Жамшид ва Турсунбоев Тимурбек;

II даражали диплом-177-18 гуруҳ талабаси Омонова Садоқат,174-18 гуруҳ талабаси Урмашев Юрий Виталевич;

III даражали диплом- 418-16 гуруҳ талабаси Собиржанов Шаҳбоз Равшан ўғли, 180-18 гуруҳ талабаси Насирдинов Аббослар “ГАБИОНЫ МАККАФЕРРИ СНГ” МЧЖ компанияси томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Анжуманда иштирок этган барча талаба-ёшларга фаол иштироклари учун сертификатлар топширилди. Халқаро хамкорлик асосида ўтказилган илмий-амалий анжуман талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Бу эса ўз навбатида уларнинг келгусидаги илмий фаолиятида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки