Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига

Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига

18 fevral 2020, Seshanba
260
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг АКТ ва ёшлар бўйича янги ўринбосари “Талаба-ёшлар аудиторияси: қуйидан юқорига” тамойили асосида янги лойиҳани бошлади. Юсуф Абсоатов қуйидаги механизм асосида ишлашни маъқул топди:

  1. Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ва давра суҳбати асосида уларни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммоларни аниқлаш.
  2. Талаба-ёшларнинг таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларини қабул қилиш.
  3. Мутахассис-экспертлар ёрдамида талабалар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифларни атрофлича таҳлил қилиш.
  4. Таҳлиллар асосида талабаларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва илм-фан йўналишидаги билимларини янада бойитиш ишларини ташкил этиш юзасидан янги тавсиялар асосида самарали механизм ишлаб чиқилади.

Ҳурматли талабалар!

Сизни қизиқтираётган масалалар ва қийнаётган муаммолар, олға сурадиган таклиф ва ташаббусларингиз бўлса, марҳамат!

Вазир ўринбосарининг электрон манзили: absoatov@edu.uz.


Манба:  https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки