Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Гиёҳвандликка қарши кураш”, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Гиёҳвандликка қарши кураш”, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

18 февраль 2020, Вторник
194
0

“Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик-наркотрафикнинг инсон ҳаёти, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан бирга инсон шахси, шаъни, қадр-қимматини чеклаб, нафақат инсоннинг балки жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдириши билан хавфли бўлиб, бундай салбий иллатлардан ўз вақтида талаба-ёшларни хабардор қилиш, мазкур иллатга қарши иммунитетни ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясиинститути профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирокида “Гиёҳвандликка қарши кураш”, “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари подполковник С.Хабибуллаев, подполковник Ф.Хамидуллаев, майор О.Жумалов, Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ Жиноят қидирув бўлими ходимиподполковник С.Якубов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар гиёҳвандлик ва бу иллат келтириб чиқарадиган оғир оқибатлар, айниқса айни кунларда тезкорлик билан кенг тарқалиб бораётган “дорихона гиёҳвандлиги” ҳамда бу тур гиёҳванд таблеткалар истемолчилари орасида ёшлар ва ўсмирлар кўпайиб бораётганлигидан огоҳ бўлиш ва ўз келажагига бефарқ бўлмаслик, гиёҳвандлик нишонида биринчи навбатда ҳар нарсага қизиқувчан ва шу нарсага ўта берилувчан фарзандларимиз турганлигини унутмаслик, қурол билан одам ҳаётига таҳдид қилинганда тепкини босгач, нишонда адашиш мумкинлиги, биз назарда тутган ҳолатда эса ўлжа ҳеч қаерга қочиб қутула олмаслиги, гиёҳвандлик нишонга бехато уришини таъкидлаб ўтишди.

Учрашув давомида мавзу мазмунини ёритиб бериш мақсадида “Гиёхвандлик-аср вабоси” мавзусидаги видеоишланма намойиш этилди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки