Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Икки буюк аллома таваллуди муносабати билан адабий кеча ўтказилди

Икки буюк аллома таваллуди муносабати билан адабий кеча ўтказилди

15 февраль 2020, Суббота
100
0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни улуғ аждодларимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллик ҳамда улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллик таваллуди муносабати билан “Икки буюк дарға ижоди” мавзусида адабий кеча  ўтказилди.

Байрам тадбирини институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Р.Худайберганов кириш сўзи билан очиб, ёшлар қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда, шунингдек, маънавий дунёқарашини эзгу ғоялар билан бойитишда, тафаккури кенг, теран фикрли авлод бўлиб етишишларида улуғ аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этишнинг ўрни беқиёслиги юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Тадбирга талаба-ёшлар томонидан тайёрланган ғазалхонлик, рубоийхонлик йўналишидаги бадиий-мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишлари янада бой маъно ва мазмун бахш этди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки