Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Ёшларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ёшлар ва Қонун” тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ёшларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Ёшлар ва Қонун” тарғибот тадбири бўлиб ўтди

14 февраль 2020, Пятница
79
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни ўтказилган мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Б.Шермуҳаммадов томонидан 2020 йил 27 январь куни тасдиқланган “Тошкент шаҳрида 2020 йил 27 январь - 7 февраль кунлари амалга ошириладиган тадбирлар режаси”да белгиланган вазифаларижросини таъминлаш, шунингдек институт талаба-ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 12 февраль куни “Ёшлар ва Қонун” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Миробод тумани прокурори ёрдамчиси Султанова Наргиза Арипхоновна, Миробод тумани прокурор ўринбосари Абдуллаев Умид Хакимжонович, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Миробод тумани Кенгаши раиси Саидхонов Саидрасул Мансурович ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони ва 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчалари, республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида талаба-ёшлар кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоблар олишди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки