Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида бизнес-инкубатор иш бошлайди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида бизнес-инкубатор иш бошлайди

14 февраль 2020, Пятница
240
0

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубатор фаолиятини бошламоқда.

Янги лойиҳа университет талабаларига ўз бизнесларини яратиш, йўлга қўйиш ва ривожлантиришда кўмаклашади.

2020 йил 15 февраль куни соат 14:00да “YE Generator” бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ўз инновацион ғоя ёки лойиҳасига эга бўлган талабалар иштирок этиши мумкин.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. ТДИУ маданият саройи.

Қўшимча маълумот учун: www.tsue.uz, yegenerator.info@tsue.uz, yegenerator@gmail.com

Телефон: +99893-395-28-85

P/S: Бизнес-инкубатор – янги корхона учун қулай шароитлар яратиб берувчи ва иш бошлаш учун керакли бўлган жой, офис техникаси, бухгалтер, консультант, ҳуқуқшунос, аудитор, маркетологларнинг хизматлари билан таъминлаб берувчи ташкилотдир.


Манба: https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки