Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » 2020 йилда 530 та халқаро ва республика миқёсидаги анжуман ўтказилади

2020 йилда 530 та халқаро ва республика миқёсидаги анжуман ўтказилади

12 февраль 2020, Среда
154
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-ф-сонли фармойиши билан 2020 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ҳамда илмий-техник анжуманлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, 2020 йилда:

  • 186 та халқаро;
  • 344 та республика миқёсида;
  • жами 530 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.

Халқаро ва республика миқёсидаги ўтказиладиган анжуманлар қуйидаги 7 та йўналишда ташкил этилади:

  • иқтисодиёт, давлат ва жамият қурилиши;
  • нефть ва газ, энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлиги;
  • ахборот ва ахборот-коммуникациялар технологиялари;
  • қишлоқ ва сув хўжалиги;
  • тиббиёт, фармакология ва спорт;
  • саноат, ишлаб чиқиш, транспорт ва логистика;
  • геология-минерология, сейсмология ва сейсмик барқарорлик, қурилиш ва архитектура;
  • фан ва таълим.

Ўтказиладиган анжуманларнинг якуний натижаларга кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳар бир ҳудуддан долзарб 3 та мавзуда белгилангантартибда давлат илмий-техник дастурлари доирасида танлов эълон қилинади.


Манба:   https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки