Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

08 февраль 2020, Суббота
236
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори 3-иловасига биноан Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг олий маълумотли кадрлар тайёрлаш юзасидан буюртмаларни шакллантириш, мутахассисларни тайёрлаш даражаси ва сифатини тубдан яхшилаш ҳамда тизимдаги корхоналар ва ташкилотларда талабалар амалиётларини ўтказиш, илмий ишларни ҳамкорликда бажариш, битирувчиларнинг ишга жойлашишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 7-8 февраль кунлари институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари “TRANSTEXBUTLASH” МЧЖга ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, йўл соҳасига оид янги инновацион ишланмаларни амалиётга тадбиқ қилиш, илм-фан ютуқларидан соҳа мутахассисларини хабардорлигини ошириш ҳамда етук кадрлар тайёрлашда самарали фойдаланишларни ташкил этишдан иборат.

Ташриф давомида “TRANSTEXBUTLASH” МЧЖ билан “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари келажакда олиб бориладиган илмий изланишлар режасини белгилаб олдилар.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки