Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АҚЛЛИ ШАҲАРНИНГ ЎРНИ” НОМЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АҚЛЛИ ШАҲАРНИНГ ЎРНИ” НОМЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

08 fevral 2020, Shanba
348
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон  “Ўзбекистон Республикасида “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада ҳалқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2020 йил 7 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги, Жаҳон банки эксперт гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида Тошент шаҳридаги Амити университетида “Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда ақлли шаҳарнинг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Жанубий Кореянинг Пусан «ақлли шаҳри» лойиҳасининг бош стратеги Жон-Сун Хван, Жаҳон банкининг етакчи иқтисодчиси, “Ақлли шаҳар” дастурининг бошқарувчиси Хён Гон Ван, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров, турли идора ва олий таълим муассасаси вакиллари қатнашди.

Ўзбекистонда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепцияси 2019-2030 йилларда 4 босқичда амалга оширилади. Ақлли транспорт”, “ақлли таълим”, “ақлли тиббиёт”, “ақлли энергетика тизими”, “ақлли қурилиш” “ақлли коммунал хўжалик”, “ақлли уй”, “ақлли ҳокимият”, “ақлли маҳалла” каби лойиҳалар “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланган.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки