Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди

“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди

07 fevral 2020, Juma
341
0

Дунё яралибдики яхшилик ва ёмонлик, ёвузлик ва эзгулик, жахолат ва маърифат бир-бири билан курашиб келади. Баъзида ёвузлик ғалаба қозонса, баъзида эзгулик ғалаба қозонади. Инсон қалбида ҳам мана шундай фикрлар, ғоялар бор, булар жаҳолат ва маърифат деб аталади. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун аввало, киши организмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади.

Шу мақсадда жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

ТадбирдаЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Миробод тумани бўлими раҳбари Хакимова Ёқутхон Тулягановна, Миробод тумани “Нуроний” жамғармаси раиси Мансуров Хабибулла, Миробод тумани Маҳалла кенгаши раиси ўринбосари Эшонқулов Ғанишер, Тошкент шаҳар Миробод тумани “Ал Бадр” жомеъ масжиди бош имом хатиби Холмуродов Одилжон ҳамда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ёшларни илм олишга тарғиб этиш, ёшлар маънавий қиёфасини шакллантиришда Ислом динининг роли, уларни турли мафкуравий хуружлар, оммавий маданият ва миссионерлар тузоғидан асраш, диний экстремизм, миссионерлик ва прозелитизмни олдини олиш ва уларга қарши курашиш, шунингдек оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, фарзандлар олдиларидаги бурчларини тўғри англаб етишлари, билимли юрт корига ярайдиган маънавий етук инсон сифатиданафақат ўз фарзандини, балки қўни-қўшнини ҳам боласига эътиборли бўлишлик, сабабсиз оилавий ажримлар, суицид ҳолатлари, аёллар жинояти каби нохуш ҳолатларни олдини олиш юзасидан маълумотлар билдиришди.
скачать dle 12.0
Полезные ссылки