Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талабаларга стипендиядаги тафовут тўлаб берилади

Талабаларга стипендиядаги тафовут тўлаб берилади

06 fevral 2020, Payshanba
374
0

Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;
  • Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;
  • Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун – 513 600 сўм;
  • Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стиендия – 428 600 сўм;
  • 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар олий таълим муассасаларида давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) стипендиялар базавий миқдорда (400 минг сўм) тўланган.

Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳолар бўлган талабаларга стипендиялар базавий стипендия миқдоридан қўшимча 15 фоиз миқдордатўланган.

Давлат гранти асосида таълим олаётган ва “аъло” (рейтинг кўрсаткичи –86 балл ва ундан юқори) ҳамда “яхши” (рейтинг кўрсаткичи – 71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тўлаб берилади.

Талабаларга тўланадиган стипендиянинг тафовут суммаси тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.


Манба: https://t.me/eduuz

скачать dle 12.0
Полезные ссылки