Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўқитувчилари Москва автомобиль-йўллар давлат техника университети (МАДИ)да малака ошириб қайтишди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўқитувчилари Москва автомобиль-йўллар давлат техника университети (МАДИ)да малака ошириб қайтишди

01 fevral 2020, Shanba
303
0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси ўқитувчилари Р.Ж.Хакимова ва Х.Д.Абдуллаевлар 2020 йилнинг 20-31 январь кунлари “Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши” Москва автомобиль йўллар давлат техника университети (МАДИ) ҳузуридаги малака ошириш институтида “Автомобиль йўллари ва иншоотларни қидирув ва лойиҳалаш” дастури бўйича 72 соатли ўқув курсларида малака оширишди. Ушбу дастур бўйича ташкил этилган малака ошириш курсларида Қозоғистон ва Тожикистондан ташриф буюрган автомобиль-йўл коплексида фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Ўқув Дастурига асосан, Автомобиль йўлларининг МДҲ мамлакатларининг иқтисодиётида тутган ўрни, МДҲ мамлакатлари автомобиль йўлларининг ҳозирги холати,мавжудмуаммолар ва уларнинг ечимлари, автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалашда экологик талабларни ҳисобга олиш бўйича “Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши” раиси, техника фанлари доктори, профессор Б.Б. Каримов иштирокчиларга маълумотлар берди. Шундан сўнг, т.ф.д. проф. П.И. Поспелов, т.ф.д. проф. В.В. Ушаков, т.ф.д. проф. В.В. Сильянов, т.ф.д. проф. Э.М. Добров, т.ф.д. проф. В.Н. Бойков, т.ф.н. проф. Ю.Э. Васильев, т.ф.н. проф. М.Г. Гоячев, т.ф.н. проф. В.П. Залуга, т.ф.н. доц. А.В. Корочкин, т.ф.н. доц. А.В. Косцов, т.ф.н. проф. Ю.В. Кузнецов ва “Кредо-Диалог” компанияси вакили В.С. Кредин каби ўз соҳасининг етакчи мутахассислари автомобиль йўлларидаги муҳандислик иншоотларини комплекс лойиҳалаш, автомобиль йўлларининг харакат хавфзлигини таъминлаш, йўл тўшамаларини замонавий талаблар асосида лойиҳалаш, йўл-қурилишда инновацион технологияларни қўллаш, автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш, бикр йўл тўшамаларини лойиҳалашнинг замонавий талаблари (цементобетон), замонавий шаҳар-йўл тармоқларини лойиҳалаш, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда замонавий технологиялардан фойдаланиш (БИМ технологиялар), замонавий талаблар асосида йўл пойини лойиҳалаш, кичик сув иншоотларини лойиҳалашда замонавий технологиялар, Кредо комплекс дастурида жойнинг рақамли моделини тузиш технологияси каби масалалар ҳақида махорат дарсларини ўтдилар. Шунингдек, курс тингловчилари 27-31 январь кунлари ўтказилган Москва автомобиль-йўллар Давлат техника университети (МАДИ) нинг 90-йиллигига бағишланган 78-халқаро “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш – лойиҳа-смета хужжатлари сифатини ошириш йўлида” деб номланган илмий-методик ва илмий-тадқиқот конференцияси ва VI “Автомобиль йўлларини таъмирлараро хизмат муддатини оширишда инновацион технологиялар” мавзусидаги илмий-амалий ҳалқаро конференциясида ҳам иштирок этишди.

Малака ошириш курси якунида тингловчиларга “Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши” раҳбарияти ва Москва автомобиль йўллар давлат техника университети (МАДИ) ҳузуридаги малака ошириш институти томонидан малака оширганлик тўғрисидаги диплом ва сертификатлар топширилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки