Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Геология фанлари университети ташкил этилади

Геология фанлари университети ташкил этилади

31 yanvar 2020, Juma
362
0

Бугун,31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4 та муассаса – Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Минерал ресурслар институти, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтлари негизида ташкил этиладиган Геология фанлари университетига тамал тошини қўйди.

Мазкур муассаса таълим ва илм-фан кластери шаклида бўлади. 4 та институтнинг моддий-техник базаси ва илмий кадрлар салоҳияти бирлаштирилиб, энг илғор ускуналар билан жиҳозланади. Санкт-Петербург тоғ-кон университети ва бошқа нуфузли даргоҳлар билан ҳамкорликда таълим дастури йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари университет қурилишига оид лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни чет эл тажрибаси ҳамда касб спецификасидан келиб чиқиб қуриш, майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.


Манба: https://t.me/eduuz скачать dle 12.0
Полезные ссылки