Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев билан учрашув ташкил этилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев билан учрашув ташкил этилди

29 yanvar 2020, Chorshanba
332
0

Жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан ўтказган учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижроси юзасидан “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бўлим бошлиғи Д.Мусаевлар иштирок этишди.

Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов кириш сўзи билан очиб, ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасида эканлиги, бунга мисол тариқасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан 2019 йил 27 декабрда ўтказган учрашуви ҳамда жорий йил 24 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев парламентга 2019 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2020 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди, ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Р.Худайберганов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” – дея таъкидлаб ўтган фикирлари билан ўз сўзини якунлади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов ўз сўзида мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлилиги, зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлигини таъкидлаб ўтдилар. Шу билан бирга, мустақилликнинг қўлга киритилиши, ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида тўхталиб, талаба-ёшларга ватанпарварлик, ватан тараққиёти учун даҳлдорлик туйғуси билан яшаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга тадбир давомида институт талаба-ёшлари томонидан берилган саволларига хаётийи мисоллар билан жавоб бериб ўтди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев сўзга чиқиб, ислоҳотларнинг янги даврида ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантиришга эътибор кучайганлиги, айниқса, ўтган давр мобайнида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширилганлигини таъкидлаб ўтди ва тадбир иштирокчилари учун ўзининг дилга яқин қўшиқларини куйлаб тадбирда иштирок этганларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Тадбир давомида институтни бир қатор иқтидорли талаба-ёшлари томонидан бугунги тадбир тавсилотлари, ёшлар қаратилаётган эътибор ва яратилаётган кенг шароитлар тўғрисида сўзга чиқишиб, ўз фикирларини билдиришди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки