Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

25 январь 2020, Суббота
256
0

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти, қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳияти, шунингдек, таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни институт фаолияти доирасида бартараф этиш, таълим-тарбия беришнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 21-25 январь кунлари давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбариятининг профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар билан факультетлар ва курслар кесимида очиқ мулоқотлари ташкил этилди.


Мулоқот давомида институт ректори А.Рискулов профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларга айни кунда олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар ҳақида билдириб, ўқув фаолиятини ташкил этишда дуч келаётган муаммолар, уларнинг ечимлари, шунингдек, институтда ўқув самарадорлигини ошириш, коррупцияни олдини олишда бирдамликда қарши курашиш тўғрисида мурожаат қилиб, барчанинг фикр-мулоҳаза, таклифларини тинглади.

Очиқ мулоқотлар эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан институт ректорига мурожаат қилиб, масаланинг ҳолати ва вазиятидан келиб чиқиб, керакли жавобларни олишди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки