Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди

14 январь 2020, Вторник
228
0
2019 йил 20 декабрдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) тўғрисидаги аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади.Аризалар ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан келгуси йилнинг 20 январига қадар ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) қабул қилинади.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
1. Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха.
Талабалар ўқишини баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин кўчиришда узрли сабаблар инобатга олинади.
Жумладан, республиканинг бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган (паспорт бўйича доимий рўйхатдан ўтган) ҳудудга кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда ўқишни кўчириш ( кўчириб тиклаш)га рухсат берилиши мумкин.
Ўқишни кўчириш бўйича келиб тушган аризалар 2020 йил 25 январдан 15 февралга қадар кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали  https://t.me/eduuz
скачать dle 12.0
Полезные ссылки